Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурия шимолида 130 минг қочқин шошилинч ёрдамга муҳтож
10.03.2017 12:12,  
7

Суриядаги Манбиж шаҳрига қочиб борган кишилар халқаро ҳамжамиятнинг тезкор инсонпарварлик ёрдами келишини кутмоқда, дея хабар беради Reuters агентлиги.

Ҳалаб вилоятда жойлашган Манбиж (қадимий Гиерапол) шаҳрида фуқаролар урушидан аввал 600 минг аҳоли яшаган. Уруш даҲозирда шаҳар яқинидаги ИШИД назорат қилаётган ҳудудлардан қочиб келганлардан иборат 130 минг киши бу ерда бошпана топган.

Манбиж ўтган йили АҚШ дастагидаги курд жангарилари томонидан ИШИДдан озод этилган. Шаҳар маъмурияти вакили Форуқ ал-Маший чоршанба куни қочқинларга тезкор озиқ-овқат ва дори-дармон етказиб беришни сўраб дунё давлатларига мурожаат қилган.

Бир неча ҳафтадан бери шаҳарда назорат ўрнатиш учун Туркия армияси ва исёнчи гуруҳлар Манбиж жанубида курдлар билан урушмоқда. Бир пайтнинг ўзида шаҳарга Россия дастагидаги Сурия армияси жануб томондан ҳужумга ўтган.

Манбижни қўлга олган суриялик курдларнинг YPG гуруҳи Туркияда террорчи ташкилот сифатида тақиқланган Курдистон ишчилар партиясига алоқадорлиги учун Туркия армияси шаҳарни курдлардан тортиб олишни мақсад қилган. Туркия армиясининг Манбиж яқинида фаоллашиши ортидан, шаҳардаги ва унинг атрофидаги кам сонли Америка ҳарбийлари ҳам ҳаракатга келтирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан