Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрон сув остида ҳаракатланадиган танк ишлаб чиқди
12.03.2017 22:17,  
28

Эрон қуролли кучлари шанба куни ўзлари томонидан ишлаб чиқилган энг сўнгги моделдаги — Karrar танкини намойиш қилишди ва серияли ишлаб чиқаришга қўйишди, деб хабар қилади Эроннинг Fars агентлиги.

Сал илгарироқ эронлик ҳарбийлар янги ишлаб чиқарилаётган танк имкониятини Россиянинг Т-90 моделдаги танкига қиёслаш мумкинлигини айтишган эди.

"Янги яратилган танк дунёдаги энг зўр танклар билан уч соҳада беллаша олади: қудрат, аниқлик ва мобилликда, шунингдек, бу жанг майдонида у ишончли техникадир", — деб айтган танк тақдимоти тадбирида Эрон Мудофаа вазири Хусайн Деҳқон.

​Вазир танк учирилган ракеталарни маррага аниқлик билан йўналтириши, шунингдек, жарлик ва дарёларни енгиб ўтишга, ва ҳатто сув остида ҳаракатланишга қодирлигини қўшимча қилган.

Деҳқоннинг сўзларига кўра, Karrar танкларга қарши яратилган турли қуроллар зарбасига дош беришини қўшимча қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан