Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Афғонистон Россиядан ёрдам беришини сўради
13.03.2017 12:23,  
3

Афғонистон ҳукумати Россияга миллий иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун 100 дан ортиқ объектга инвестиция киритишни таклиф қилди, деб ёзади «Газета.ru».

Ўз навбатида Афғонистоннинг Москвадаги элчихонаси савдо-иқтисодий масалалар бўйича атташеси Муҳаммад Қосим Афғонистон томонидан Россия бизнеси тўлиқ қўллаб-қувватланишини ваъда қилди.

«Афғонистондаги кўплаб иншоотлар совет мутахассислари томонидан барпо қилинган ва уларни Россия тиклаши мумкин. Уларнинг сони жами 124та. Улар жумласига «Саланг» туннели, Кобулдаги нон комбинати, Политехника университети, «Жангалак» автотаъмирлаш заводи ҳамда Пули-Хумри шаҳридаги электрстанция киради», — деган Муҳаммад Қосим.

Шунингдек, дипломатнинг таъкидлашича, Афғонистон президенти Ашраф Ғани Россиянинг иқтисодий иштироки кучайтирилишини қўллаб-қувватлайди, шу мақсадларда махсус иқтисодий кенгаш тузилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан