Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилояти ҳокими Санкт-Петербургга ташриф буюрди
14.03.2017 11:43,  
15

Тошкент вилояти ҳокими Шукурулло Бобоев Петербург Кичик ва ўрта бизнес партнериатида иштирок этиш учун Санкт-Петербургда бўлиб турибди. Душанба куни Санкт-Петербург губернатори Георгий Полтавченко билан учрашуви бўлиб ўтди.

Санкт-Петербург маъмурияти сайтида хабар қилинишича, томонлар ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама этишди. Учрашувда Ўзбекистон кон-бойитиш корхоналари учун қурилмалар, ичимлик суви ва оқар сувларни тозалаш учун муҳандислик тизимлари ва модуль станциялар, дори воситаларини етказиб бериш ҳақида кетди.

Санкт-Петербургда Ўзбекистон Бош консуллигини очиш билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди. Меҳнат миграцияси соҳасига оид масалалар алоҳида кўриб чиқилди. Санкт-Петербург муайян Петербург корхоналарида ишлаш учун Ўзбекистон мутахассисларини тайёрлашга ёрдам беришга тайёр.

Ўзбек томони мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб беришни кенгайтиришга тайёрлиги ҳақида маълум қилди. Туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ҳам муҳокама қилинди.

Георгий Полтавченко сўнгги вақтларда Санкт-Петербург ва Ўзбекистон иқтисодий алоқаларни босқичма-босқич тикланиб бораётганини таъкидлаб ўтди. 2016 йилда ўзаро савдо ҳажми 2015 йилдагига қараганда 35 фоизга ошди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан