Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Инсоният II жаҳон урушидан бери энг даҳшатли очарчиликка гувоҳ бўлмоқда
14.03.2017 11:48,  
16

Дунёнинг тўртта мамлакатида 20 миллиондан ортиқ одам очарчиликка юз тутди. Бу эса БМТ тарихидаги энг йирик гуманитар ҳалокат сифатида баҳоланмоқда. БМТнинг гуманитар кўмак қўмитаси раҳбари Стефен О’брайен ўтган жума куни Хавфсизлик Кенгашига бу ҳақида маълум қилди. Унга кўра, жамоавий ва мувофиқлаштирилган халқаро уринишларсиз одамлар очликдан осонгина ўлиб кетиши мумкин; бошқалар эса очлик туфайли қатор касалликларга чалиниб, барибир ҳалок бўлишади.

У Яман, Жанубий Судан, Сомали ва шимоли-шарқий Нигерияни зудлик билан маблағ билан таъминлаш ҳамда ҳалокатнинг олиш учун гуманитар ёрдам юкларида хавфсиз ва тўсиқсиз йўл очишга чақирди.

«Кам-кўстсиз бажариш учун бизга июлгача 4,4 миллиард доллар керак. Пул ажратилмайдиган бўлса, болалар тўйиб овқат емаслик туфайли мактабларга боролмайди, иқтисодий тараққиёт орқага кетади ва уларнинг тирикчилик манбалари, келажаги ва умидлари йўқотилади », – деб айтди у.

БМТ ва озиқ-овқат ташкилотлари ҳисобларига кўра, беш ёшдан кичик болаларнинг 30 фоиздан кўпроғи тўйиб овқат емасликдан азият чекмоқда ва ўлим кўрсаткичи кунига 10 минг нафардан икки ва ундан ортиқни ташкил қилмоқда.

О’брайеннинг маълум қилишича, энг ката гуманитар инқироз Яманда бўлиб, 18,8 миллион аҳолининг учдан икки қисми ёрдамга муҳтож ҳамда 7 миллиондан ортиқ киши очликка юз тутган.

Фуқаролар уруши гирдобида қолган Яманни сўнгги икки ой давомида 48 минг одам тарк этган. Стефен О’брайен Яманга ташрифи давомида ҳукумат вакиллари ва пойтахт Сана шаҳрини назорат қилаётган ҳусий исёнчилари билан учрашган бўлиб, улар БМТ вакилига гуманитар ёрдам учун йўлак очибберишга рози бўлишган.

2017 йилнинг ўзида 12 миллион яманликнинг ҳаётини асраб қолиш ва уларнинг ҳимояси учун 2,1 миллиард доллар керак бўлади. Аммо ҳозиргача зарур маблағнинг 6 фоизигина қўлга киритилган. О’брайен 25 апрел куни Женевада бўлиб ўтадиган Ямандаги аҳдлашув анжуманига бош котиб Антонио Гутерреш раҳбарлик қилишини маълум қилган.

БМТ вакили уч йиилдан бери фуқаролар уруши давом этаётган Жанубий Суданга ҳам ташриф буюрган. «Аҳвол олдингидан кўра анча ёмон. Жанубий Судандаги очарчилик инсон омили маҳсули. Низолашаётган томонлар очарчиликнинг асосий сабабчилари », – дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради Associated Press агентлиги.

О’брайенинг айтишича, Жанубий Суданда 7,5 миллион киши ёрдам кутмоқда. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 1,4 миллионга кўп деганидир. Уруш туфайли 3,4 миллион суданлик ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Январь ойидан бери қарийб 200 минг киши мамлакатдан чиқиб кетган.

Мамлакат бўйлаб бир миллиондан зиёд болалар тўйиб овқат емаяпти, шулардан 270 минг нафарига ўлим таҳдид солмоқда. Ўтган йилнинг июнь ойида бошланган вабо янада кенгроқ майдонлар бўйлаб тарқалиб бормоқда.

Сомалида аҳолининг ярмидан кўпи гуманитар ёрдамга муҳтожлигича қолмоқда. Шулардан 2,9 миллион нафари очарчилик хавфи остида бўлиб, уларнинг ҳаётини асраб қолиш учун тезкор ёрдам кўрсатилиши керак.

Бу йил Сомалида беш ёшгача бўлган болалардан қарийб бир миллиони тўйиб овқат емаяпти. «Сомалида мен кўрганим ва эшитганларим қайғули эди – аёллар ва болалар овқат ва сув топпиш илинжида ҳафталаб яёв кезишмоқда. Улар уловларини йўқотишган, сувлар қуриб битган. Уларда тирик қолиш учун ҳеч нарса қолмаган. Ҳамма нарсасидан айрилган аёллар, болалар, қизлар ва эркаклар шаҳарлар сари ҳаракатланишмоқда», –дейди Стефен О’брайен.

Сжимоли-шарқий Нигерияда Боко Ҳарам қуролли гуруҳи исёни туфайли 7 йилда 20 минг киши қурбон бўлган ва 2,6 миллион аҳоли уйини ташлаб чиқишга мажбур бўлган. Нигерияда очарчилик ўтган ойда бошланган бўлиб, катта ёшли аҳолининг айримлари ҳатто юришга ҳам мадорсиз, болалар орасида аллақачон очлик қурбонлари аниқланган.

Aljazeera.com сайтидан олинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан