Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Йиртилган сўмнинг камида 55 фоизи сақланиб қолган бўлса, тўловга яроқли эканлигини биласизми?
14.03.2017 12:30,  
63

Пул қандай ҳолатда мутлақо яроқсиз ҳисобланади? Бир тарафдаги рақамлари йиртилган пулни сотувчи ёки банк қабул қилмаслиги мумкинми?

Даракчи» газетасининг ўқувчиси томонидан берилган бу саволга Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви раиси ўринбосари Шерзод Ҳожимуротов жавоб берди.

Адлия вазирлигида 2008 йил 27 июнда рўйхатга олинган «Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир Йўриқнома»да сўмнинг тўловга яроқлилик белгиларини аниқлаш қоидалари келтирилган бўлиб, унга асосан хўжалик юритувчи субъектлар қуйидаги банкноталарни, яъни:

  • ҳар қандай қисмида тешик ёки йиртилишлар, сийқаланишлар, доғлар, қалам, сиёҳ ва фломастер билан ёзилган ёзувлари мавжуд бўлган пуллар;
  • йиртилган ва елимланган пуллар, агар пулнинг қисмлари шак-шубҳасиз битта банкнотга тегишли бўлса;
  • бўёқ моддалари ва кислота тўкилган, табиий ранги ўзгарган, куйдирилган, бўялган ёки чизилган пуллар;
  • банкнот ҳажмининг 55 фоиздан кам бўлмаган қисми сақланиб қолинган пуллар тўловга яроқли ҳисобланади ҳамда ҳеч қандай монеликсиз тўловга қабул қилиниши лозим.

Шунингдек, шикастланиш туридан қатъий назар (шакли бузилган, пачоқланган, сийқаланган, тешилган, қирқилган, синдирилган, ишқорга солинган, бирор бир металл билан пайвандланган, оловда эритилган, кўкариб ва қорайиб кетган), ўзининг тўла ҳажмини ва олд томонидаги қиймати тасвирини сақлаб қолган ҳамда ҳақиқийлигига шубҳа туғдирмайдиган металл тангалар тўловга яроқли ҳисобланади.

Бундай шикастланган пуллар эскирган пуллар тоифасига киритилиб, тўловга яроқли ҳисобланади ва банклар томонидан улар шу қийматдаги пулларга алмаштириб берилади.

Шундай экан, тўлов воситаси сифатида тақдим этилаётган банкнот йиртилган бўлса-да, банкнотнинг 55 фоизи ва ундан кўп қисми сақланиб қолган бўлса, бу пуллар тўловга яроқли ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан