Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Санкт-Петербургда Ўзбекистон консуллиги очилиши мумкин
14.03.2017 14:45,  
6

Тошкент вилояти ҳокими Шукурулло Бобоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Санкт-Петербург (Россия)га мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ижтимоий, иқтисодий ва маданий алоқаларни йўлга қўйиш учун ташриф буюрди, деб ёзмоқда Кун нашри.

2017 йилнинг 13 март куни Тошкент вилояти ҳокими Шукурулло Бобоев Санкт-Петербург губернатори Георгий Полтавченко билан музокаралар ўтказди.

Бобоевнинг таъкидлашича, Ўзбекистон раҳбарияти Россия билан минтақалараро ҳамкорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда. У Ўзбекистон ва Россия Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга режалаштирилган ташрифи давомида минтақалараро ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро келишувни имзолашини таъкидлаб ўтган.

Ўзбекистон делегацияси раҳбарининг сўзларига кўра, ҳужжат ҳуқуқий асосни яратиб, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни янада фаоллаштиришга ёрдам беради.

«Биз ташрифни минтақаларимиз ўртасидаги узоқ муддатли, шериклик алоқалари бўйича биринчи қадам, шунингдек, турли соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиш бўйича қўшма чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун яхши имконият сифатида кўрмоқдамиз», - деди Бобоев.

Губернатор Георгий Полтавченконинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда Санкт-Петербург ва Ўзбекистон иқтисодий алоқаларни аста-секин тикламоқда. Шу тариқа, 2016 йилда Ўзбекистон билан савдо ҳажми 2015 йил билан таққослаганда 35 фоизга ўсди – 124,7 млн. долларга.

2016 йилда Санкт-Петербургдан Ўзбекистонга экспорт ҳажми 84,3 млн. долларни, Ўзбекистондан импорт эса – 40,4 млн. долларни ташкил этди.

Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон ва Россия компаниялари ўртасида саноат, янги ва қайта ишланган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари каби йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари, шунингдек маданий ва туризм алоқаларини йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилишди.

Мулоқот давомида меҳнат миграцияси масаласидаги ўзаро ҳаракатларга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек Санкт-Петербургда Ўзбекистон Бош консуллигининг очилиши билан боғлиқ мавзу ҳам муҳокама қилинди. "Биз қўллаб-қувватлаш ва бош консуллик учун жой топишга тайёрмиз", - дея ишонтирди Георгий Полтавченко.

Учрашув якунига кўра Санкт-Петербург Маъмурияти раҳбариятининг бизнес доиралар вакиллари билан Ўзбекистонга жорий йилнинг ноябрь ойида жавоб ташрифига оид келишувга эришилди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан