Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда қотиллик, ўғрилик ва автомобиль олиб қочиш жиноятлари кескин ошиб кетди
15.03.2017 10:25,  
3

11 март куни халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди, деб хабар қилди "Зарафшон" нашри.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, вилоят ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, вилоят ва шаҳар ижро ҳокимияти, прокуратура, ички ишлар ва бошқа назорат идораларининг раҳбарлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирок этган.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси Н.Йўлдошев сўзга чиқиб, Шавкат МПрезидентимиз томонидан Олий Мажлис Сенати зиммасига ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини олиб бориш вазифаси қўйилганлигига тўхталди.

Таъкидланишича, ушбу вазифани амалга ошириш учун Олий Мажлис Сенати комиссияси тузилган. Самарқанд вилоятида шу асосида ҳудудий комиссия ташкил этилди. Мазкур комиссия 10 кун давомида Самарқанд шаҳар ички ишлар бошқармасининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича фаолиятини ўрганиб чиқди.

Ушбу ўрганишлар натижаси юзасидан ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича вилоят комиссияси раиси Отабек Аҳтамов ахборот берди.

Самарқанд шаҳрида жиноятчиликнинг қотиллик, қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш, талончилик, фирибгарлик, ўғирлик ва автотранспорт воситасини олиб қочиш билан боғлиқ турлари ошган. Маҳаллаларнинг 122 тасида жиноятлар содир этилган.

Шунингдек, ўрганиш шаҳарда муқаддам судланганлар томонидан такроран жиноятлар содир этилиши ойдан ойга ўсаётганлигини кўрсатди. Бундан ташқари, 2 ой давомида содир қилинган жиноятларнинг 8,2 %и фош этилмаган.

Сессияда ички ишлар идоралари, маҳалла ва таълим муассасалари ҳамкорлиги қониқарли эмаслиги, бунинг натижасида вояга етмаганлар орасида чел элга чиқиб кетиш, жиноятчилик ва турли ҳуқуқбузарликлар учраётгани танқид қилинган.

Қайд этилган камчиликлар юзасидан мутасаддиларнинг ахборотлари тингланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан