Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Рус православ черкови Лениннинг жасадини мавзолейдан олиб ташлаш ва ҳайкалларини бузишга чақирди
15.03.2017 10:35,  
33

«Россия ташқарисидаги Рус парвослав черкови» Октябрь инқилобининг юз йиллиги муносабати билан кутилмаган баёнот эълон қилди, дея хабар бермоқда Russian Today телеканали.

Черков архиепископлар кенгаши (синод) томонидан эълон қилинган баёнотда шундай дейилади: «ХХ асрнинг энг асосий қонхўр золими ва шафқатсиз қатағончиси қолдиқларидан Қизил майдонни озод қилиш, шунингдек, унга аталган барча ҳайкалларни бузиб ташлаш рус халқининг Яратган билан қайта аҳдлашуви рамзи бўлган бўларди».

Мазкур баёнот «Россия ташқарисидаги Рус парвослав черкови»нинг якшанба кунги ибодатлари чоғида ўқиб эшиттирилган. Черков раҳбарияти ибодатчиларни Россия яқин ўтмишда нима учун кўгруликларни бошдан кечиргани ҳақида тафаккур қилишга чақирган.

«Россия ташқарисидаги Рус парвослав черкови» 1917 йилги Октябрь инқилобидан кейин коммунистик ҳукуматнинг динга қарши қатағонлари туфайли хорижга қочишга мажбур бўлган руҳонийлар томонидан ташкил қилинган бўлиб, ҳозирги кунда Рус православ черкови таркибидаги ярим мустақил ташкилот ҳисобланади.

Большевиклар раҳбари Владимир Лениннинг жасадини Қизил майдондаги мавзолейдан олиб ташлаш масаласи қайта қуриш йилларидан бери энг кўп муҳокама қилинган, аммо ечимини топмаган ишлардан ҳисобланади. Баҳс-мунозаралар Октябрь инқилоби ва Лениннинг туғилган куни арафасида айниқса кучаяди.

Душанба куни Россия парламенти депутати Иван Сухарев юқори палата раҳбари Валентина Матвиенкога Ленинни дафн қилишни сўраб мурожаат қилган. Либерал-демократик партия аъзоси Ленинни бошқа одамлар қатори православ дини одатлари бўйича дафн этиш вақти келганини айтган.

Ўтган йилнинг апрел ойида ВЦИОМ агентлиги ўтказган сўровномада россияликларнинг 60 фоизи Ленин жасади мавзолейдан олиб дафн қилиниши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаши аниқланган. Сўровнома қатнашчиларининг 32 фоизи Ленин Кремл ёнидаги мавзолейда қолишини исташини маълум қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан