Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Russian Today: Америка Мўсулда Россия Ҳалабда ўлдиргандан кўпроқ аҳолини ўлдирган
15.03.2017 10:37,  
1190

Ироқнинг Мўсул шаҳрида АҚШ бошчилигидаги халқаро коалициянинг ҳаво ҳужумлари туфайли Россия томонидан Ҳалабда ўлдирилгандан кўпроқ тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлган. Бу ҳақида Британиянинг Airwars ташкилотига асосланиб Russian Today телеканали хабар бермоқда.

«Мўсулда ҳарбий ҳаракатлар бошлангандан буён коалициянинг ҳаво зарбаларидан қурбон бўлганлар сони ҳафтасига бир неча ўн кишидан тортиб, бир неча юз кишигача ўзгарди», – дея маълум қилган қайд этилган ташкилот раҳбари Крис Вудс Russian Today телеканали билан суҳбатда.

Ташкилот ўтган йилнинг кузида АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция кўмагида Ироқ армияси Мўсулни ИШИДдан озод қилиш учун ҳарбий ҳаракатлар бошлангандан бери қурбонлар сонини аниқлаш билан шуғулланиб келади.

Аирwарс раҳбари Мўсул қурбонлари сони Россия ҳарбий-ҳаво кучлари ёрдамида Сурия армияси Ҳалабда амалга оширган ҳарбий ҳаракатлар туфайли ҳалок бўлганлар сонидан ортиб кетганини ҳам маълум қилган.

Крис Вудс ғарб оммавий ахборот воситалари томонидан Ҳалабдаги уруш кенг ёритилгани, аммо Мўсулда ҳам худди Ҳалабдагидек кўплаб тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлаётгани матбуот ходимларининг эътиборини тортмаётганини танқид қилган.

Халқаро миграция ташкилоти маълумотига кўра, ўтган йилниг октябрь ойидан бери Мўсулни 200 минг киши тарк этган. Қамалда қолган аҳоли озиқ-овқат ва ичимлик суви танқислиги шароитида яшамоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан