Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда яна бир янги банк ташкил этилади
15.03.2017 16:14,  
5

Ўзбекистонда янги акциядорлик тижорат уй-жой-қурилиш жамғарма банки - “Пойтахт банк” ташкил этилади. Марказий банк ахборот хизмати хабарига кўра, банк Тошкентнинг Олмазор тумани, Беруний кўчаси, 43 уй манзилида жойлашади. 

“Пойтахт банк”нинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:

  • аҳоли ва юридик шахсларга ипотека кредити тақдим этиш ҳамда уй-жойга бўлган талаблари қисмида банк хизматаларини кўрсатиш;
  • арзон кўп хонали уйларни қуриш билан шуғулланадиган пудратчи ташкилотларга кредит маблағлари тақдим этиш;
  • арзон кўп хонали уйларни қуриш ва лойиҳалаш қисмида буюртмачи функциясини бажариш;
  • Тошкент шаҳрида арзон кўп хонали уйларни қуришга ихтисослашган пудратчи ташкилотларга кредит ва лизинг хизматларини кўрсатиш;
  • арзон кўп хонали уйларни молиялаштиришга хорижий инвестициялар ва халқаро институтларнинг маблағларни жалб қилиш;
  • муҳандислик инфратузилмасини яхшилашни кўзда тутадиган лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда инвестиция фаолиятини бажариш;
  • замонавий, тежамкор ва талабгир қурилиш материалларини ишлаб чиқарадиган ташкилотларни кредитлаш;
  • юридик ва жисмоний шахсларга универсал банк сифатида банк хизматларини кўрсатиш.

“Пойтахт банк”нинг устав жамғармаси 10 млн евродан кам бўлмаган миқдорда шундан 3 млрд сўм Тошкент шаҳрининг маҳалий бюджети ҳисобидан, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларни жалб қилиш, жумладан хорижий инвесторлар ҳисобига шаклланатирилади.

Устав жамғармаси шакллантирилгандан кейин ҳамда зарурий ҳужжатлар тақдим этилгач, Марказий банк “Пойтахт банк”ни давлат рўйхатидан ўтказади ва ўрнатилган тартибда хорижий валюта операцияларини ўтказиш бўйича лицензия беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан