Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистонда сигирни ўлдирганларга умрбод қамоқ жазоси берилади
15.03.2017 23:45,  
27

Ҳиндистоннинг Гужарот штати бош вазири Вижай Рупани сигирни ўлдириш ва мол гўшти сотганлар учун жазони кучайтиришни таклиф қилди, дея хабар бермоқда Guardian​ нашри.

Амалдаги қонунчиликка кўра, сигирларга қарши жиноятлар ва мол гўшти билан савдо қилганлар 50 минг рупия (762 доллар) жарима тўлаши ёки 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Рупани ҳукумати жазони янада кучайтиришни таклиф қилмоқда. Маълум бўлишича, ҳукумат тайёрлаган янги қонун лойиҳаси келаси ҳафтада эълон қилинади.

«Биз бу қонунни янада кескинроқ қилмоқчимиз. Қонуннинг янги таҳририга кўра, сигирни ўлдиришда иштирок этганлар, шунингдек, мол гўштини тарқатганларга умрбод қамоқ жазоси қўлланилади. Гўштни ташишда иштирок этган транспорт воситаси мусодара қилинади», – деб айтган миллатчилик руҳидаги БЖП партияси аъзоси бўлган Рупани.

Ҳиндистонда 2014 йилда радикал ҳиндуизм ғояларига асосланган БЖП партияси раҳбари Нарендра Моди ҳокимиятни эгаллагандан бери мамлакатнинг турли штатлари бўйлаб сигирларни ўлдиришга қарши жазолар кенгайтириб борилмоқда. Ўз вақтида Гужаротнинг собиқ бош вазири макур қонунни бекор қилишга уринган эди.

Сигирларни ўлдириш ёки мол гўшти ташиш Ҳаряна, Жҳарканд, Жамму ва Кашмир штатларида катта миқдордаги жарима тўлаш ёки 10 йилгача озодликдан маҳрум қилишга сабаб бўлиши мумкин. Мол гўшти истеъмол қилишга Ҳиндистоннинг 29 штатидан бор-йўғи 8 тасида рухсат этилади.

Ҳиндуизм эътиқодида сигир муқаддас ҳайвон ҳисобланиб, уларни ўлдириш ва гўштини истеъмол қилиш тақиқланади. Аммо Жанубий Ҳиндистондаги ҳиндуийлар мол гўштини итеъмол қилишади. Нарендра Моди ҳукумати бутун Ҳиндистон бўйлаб мол гўштини тақиқлашга зўр бериб уринмоқда.

Замонавий Ҳиндистонда ҳинд миллатчилари томонидан мол гўшти истеъмол қилганлар ва сигирни ўлдирганларга қарши зўравонлик ҳаракатлари тез-тез содир бўлиб туради. Радикал ҳиндуийлар томонидан тузилган «сигирларни ҳимоя қилиш гуруҳлари» шимолий Ҳиндистонда кенг тарқалган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан