Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Федерал суд Трампнинг мусулмонлар АҚШга киришини тақиқловчи фармонини бекор қилди
16.03.2017 11:46,  
6

Гавайи штатидаги Ҳонолулу округ федерал судьяси Деррик Ватсон АҚШ президентининг 6 та мусулмон давлати фуқаролари мамлакатга киришини тақиқловчи фармонини ноқонуний деб топди. Бу ҳақида New York Times нашри хабар бермоқда.

Бутун мамлакат бўйлаб амал қилиши айтилган суд қарорида президент муайян ижтимоий гуруҳларга нисбатан тақиқ фақат суд ҳукми билан амалга оширилиши лозимлиги қайд этилган.

27 январь куни Доналд Трамп Сурия, Яман, Ироқ, Эрон, Сомали, Ливия ва Судан фуқаролари АҚШга киришига 90 кунлик тақиқ қўйган эди. 6 март куни фармон янги таҳрирда қабул қилинган, АҚШга фуқаролари қўйилмайдиган давлатлар рўйхатидан Ироқ олиб ташланган эди.

Федерал судья Трампнинг фармонини «муайян динга нисбатан нафрат уйғотиш мақсадида» қабул қилинганини эътироф этган. Доналд Трамп суд қарорига нисбатан изоҳини узоқ куттирмаган. АҚШ президенти суд қарорини «сёсий сабаблар туфайли» қабул қилинганини айтиш баробарида, тақиқ қўйилган янги тҳарир ўрнига фармоннинг дастлабки нусхасини қайта амалга киритиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Янги иммиграция фармони эълон қилингдан кейин федерал судга Гавайи мусулмонлари иттифоқи раҳбари Исмоил Шайх томонидан қилган шикоятни кўриб чиққан федерал суд фармон ижросини тўхтатишга ҳукм чиқарган. Федерал суд қарори пайшанба кундан бошлаб амалга киради.

АҚШнинг бошқа штатларида ҳам федерал судлар томонидан иммиграцион тақиқ устидан шикоятлар кўриб чиқилмоқда. Вашингтон ва Мериленд судлари демоcрат прокурорлар ва нотижорат ташкилотларининг мурожаатларини ўрганмоқда.

Суд томонидан бекор қилинган охирги таҳрирдаги (6 март куни имзоланган) фармонда 6 та мусулмон давлат фуқаролари 90 кун давомида АҚШга киришига тақиқ қўйилган ва 120 кун давомида қочқинлар қабул қилинмаслиги, бир йилда қабул қилинадиган қочқинлар квотаси 50 минг нафаргача чекланиши назарда турилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан