Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон президентининг матбуот котиби тайинланди
16.03.2017 11:53,  
6

Асад Хўжаев Президентнинг давлат маслаҳатчиси ўринбосари — Президент матбуот котиби этиб тайинланди.

Бунга қадар у Бош вазир ижроия аппарати раҳбари, олдинроқ Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори лавозимида ишлаган.

Асад Хўжаев 1993 йилда Тошкент электротехника алоқа институтини электр алоқа муҳандиси мутахассислиги бўйича тугатган.

1995-2000 йилларда марказий аппаратининг турли лавозимларида ишлаган. 2001-2003 йилларда «Ўзбекистон почтаси» давлат акциядорлик компанияси Бош директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлади. 2003 йилда Uzinfocom Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази директорининг биринчи ўринбосари, 2003-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши аппаратининг етакчи консультанти, 2004-2011 йилларда  Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директорининг ўринбосари, 2011-2012 йилларда  Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Бош директори бўлиб ишлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан