Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пойтахт адлия бошқармаси 2016 йилда соғлиқни сақлашда аниқланган камчиликлар ҳақида маълумот берди
16.03.2017 12:10,  
6

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими 2016 йилда соғлиқни сақлаш идоралари фаолиятида аниқланган камчиликлар ҳақида маълумот берди.

Пойтахт Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва унинг тизимларида «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги, «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги ва «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги қонунлар талабларига риоя этилиши ҳамда «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури ижроси аҳволини ўрганиш натижасида соҳа идоралари фаолиятида 4469 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва айбдор масъул ходимларга чора кўриш ҳақида Соғлиқни сақлаш бош бошқармасига киритилган тақдимномага асосан 6 та ноқонуний буйруқлар бекор қилинган, 16 та масъул ходимга интизомий жазо чораси қўлланилган. Шулардан 2 та масъул ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Бундан ташқари, 23 та масъул ходимларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43- («Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш») ва 176−1- («Шартнома интизомини бузиш») моддалари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, суд қарорига асосан 23 та масъул ходим маъмурий жавобгарликка тортилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан