Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилояти ҳокими Россиянинг Ленинград вилояти губернатори билан учрашди
16.03.2017 18:45,  
8

Тошкент вилояти ҳокими Шукурулло Бобоев 15 март куни Россиянинг Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко билан учрашди. Томонлар учрашув давомида савдо-иқтисодий ва ижтимоий соҳалардаги ҳамкорликни муҳокама қилишди, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Улар, шунингдек, вилоятлар ўртасида қардошлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида битим тузишга қизиқиш билдиришди.

Россия томонидан Ленинград вилояти ва Тошкент вилояти тадбиркорлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, савдо тармоқлари орқали мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш, сайёҳлик соҳасида ўзаро муносабатларни ривожлантириш ҳамда Ўзбекистондан малакали ишчиларни жалб қилишга қизиқиш борлиги таъкидлаб ўтилди.

Дрозденко Тошкент вилояти билан ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари қаторида агросаноат мажмуаси, сайёҳлик, корхоналар, таълим ва маданият муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш ва спорт соҳасида алмашишларни айтди.

Шукурулло Бобоев Россия томонини мева-сабзавот маҳсулотларини зарур миқдорда етказиб бериш, Россия компанияларига "Ангрен" эркин иқтисодий ҳудудида бизнесни ташкиллаштиришда ҳар томонлама кўмак кўрсатилиши, вилоятлар ўртасида маданий-тарихий ва сайёҳлик алоқаларини янада ривожлантиришга ишонтирди.

Учрашувда 2016 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ва Ленинград вилояти ўртасида савдо айланмаси 20,9 млн долларни ташкил қилгани айтиб ўтилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан