Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда Ойга учишни истаганлар учун танлов эълон қилинди
17.03.2017 11:47,  
13

Россиянинг фазовий тадқиқотлар агентлиги «Роскосмос» томонидан Ой сатҳига қўнишни истаган бўлажак космонавтлар учун танлов эълон қилди, дея хабар бермоқда Guardian нашри.

Роскосмос Ернинг табиий йўлдошига қадами етадиган илк россияликка айланишни истаган даъвогарлар орасидан 6-8 нафар номзодни танлаб олишни режалаштирган. Улар янги авлод фазовий кемасини бошқариши лозим бўлади.

Россия 2031 йилгача бортида космонавтлар бўлган ўзининг илк космик кемасини Ой сатҳига қўндиришни мақсад қилган. «Терисининг ранги ёки жинсга кўра ҳеч қандай ажратиш бўлмайди»¸– дея маълум қилган космонавтлар учириш дастурлари ижрочи директори Сергей Крикалёв.

Роскосмос директорининг биринчи ўринбосари Александр Ивановга кўра, аризалар 4 ой давомида қабул қилинади. «Федерация» номини оладиган янги авлод космик кемаласри янги космонавтлар томонидан бошқарилади. «Федерация» бортида 4 нафар космонавт билан Ойга парвоз қилиши кутилмоқда. Янги кеманинг космонавтлар иштирокидаги илк синов парвози 2023 йилда Восточний космодромидан амалга оширилиши режалаштирилган.

Ўз омадини синаб кўрмоқчи бўлганлар қуйидаги талабларга жавоб беришлари керак: Даъвогарлар 35 ёшдан ката бўлмаслиги, бўйи 150 190 см, вазни 90 килодан ошмаслиги керак. Компютер технологиялари бўйича малака ва хорижий тилни билиш ҳамда муҳандислик даражаси ёхуд авиация ва космик саноат бўйича учувчилик тажрибасига эга бўлиши талаб этилади. Номзодлар психологик ва жисмоний синовлардан ўтишлари керак бўлади.

Россияда ҳозирда 30 нафар космонавт мавжуд бўлиб, улардан 14 нафари очиқ коинотга сафар қилмаган. Энг кекса космонавт Геннадий Падалка коинотда энг кўп вақт ўтказиш бўйича жаҳон рекордчиси саналади. Маълумот учун, Россияда биринчи ва охирги марта космонавтлар учун бундай танлов 2012 йилда ўтказилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан