Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тадқиқот: ўргимчаклар бир йилда дунё аҳолиси истеъмол қиладиган гўштдан кўпроқ ҳашаротларни еб тугатади
17.03.2017 11:49,  
25

Олимлар ўргимчакларга оид навбатдаги ҳайратланарли тадқиқот натижасини эълон қилишди, дея хабар бермоқда Guardian нашри.

«The Science of Nature » журналида эълон қилинган тадқиқотга кўра, дунё ўргимчаклари йилига 400 миллион тоннадан 800 миллион тоннагача миқдорда ҳашаротларни истеъмол қилишади. Бу эса ўргимчаклар камида дунёдаги барча инсонлар бир йилда истеъмол қиладиган гўшт миқдорича ҳашаротларни еб битиришларини англатади.

Аввал ўрганилган 65 та тадқиқот натижасини таҳлил қилган олимлар ер юзида мавжуд ўргимчакларнинг умумий оғирлиги 25 миллион тоннаге етишини аниқлашган. Тадқиқотчилар шунча сондаги ўргимчаклар яшаб қолиши учун қанча миқдорда овқат керак бўлишини ҳисоблаб чиқишган.

Кашф қилинган кўрсаткичлар ўргимчакларнинг инсонлар учун келтирадиган фойдасини ва уларнинг табиатдаги аҳамиятини қайта чамалаш учун етарли асос бўлади. Тадқиқот муаллифлари инсонлар томонидан ўргимчакларнинг улкан аҳамиятини ҳис қилишга чақиришган.

Ҳисоб-китобларга кўра, дунё аҳолиси йилига 400 миллион тонна гўшт ва балиқ истеъмол қилади. Солиштириш учун: китлар 280-500 миллион тонна, денгиз қушлари эса 70 миллион тонна денгиз маҳсулотлари билан озиқланишади.

Ер юзида ўргимчакларнинг 45 мингдан ортиқ тулари аниқланган бўлиб, уларнинг барчаси зараркунанда ҳашаротлар билан озиқланишади. Улар овқат учун кунига 30 километргача йўл босишлари мумкин. Ўргимчакларнинг ўзи эса 8 минг турдан зиёд қушлар, йиртқичлар ва паразитларга озиқ бўлишади. Ўргимчакларни Арктикадан тортиб дунёнинг энг жазирама чўлларигача учратиш мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан