Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​Жириновский: депутатлар мен сизларни отиб, дорга остираман, аблаҳлар!
17.03.2017 23:33,  
14

15 март куни Владимир Жириновский ва "Единая Россия" депутатлари ўртасида рўй берган оғзаки тортишувдан кейин ЛДПР фракцияси тўлиқ таркибда мажлислар залини тарк этган эди.

ЛДПР етакчиси ўз нутқида Москва вилоятларидан бири бўлмиш — Рузда партия депутатларига босим ўтказилаётгани ҳақида ахборот берган ва Москва вилояти раҳбарлари ҳамда "Единая Россия" номига негатив фикрларни билдирган.

Жириновский Москва вилоятини "криминал" вилоят, депутатларни эса "сотилганлар" деб атаган. "Сизларни ҳам судга берамиз. Келгуси йилнинг март ойида мен Кремльга кўчиб кираман, шахсан ўзим сизларни отиб, дорга осаман, аблаҳлар", — дея қўшимча қилган у.

Россиянинг қолган фракциялари Жириновскийни ножоиз таъкидлари учун узр сўрашга чақирган, аммо сиёсатчи кечирим сўраш нияти йўқлигини маълум қилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан