Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олимлар: камбағаллар арзон гўшт егани учун бойлардан 30 йил камроқ умр кўради
18.03.2017 10:43,  
4

Ишлов берилган ва турли озиқ-овқат қўшимчалари билан тўлдирилган арзон қизил гўштни истеъмол қилиш умр узоқлигига бевосита таъсир ўтказади. Буни Шотландиянинг Глазго шаҳридаги олимлар аниқлади.

Шотландиялик жамиятшунослар Глазгода бадавлат шаҳарликлар ўртача 80 ёшгача яшаши, қашшоқларнинг ўртача умр давомийлиги эса 54 ёшдан ошмаслигини аниқлаган. Бунгача ушбу ҳодисанинг аниқ сабаблари маълум бўлмаган. Бироқ Глазго университети қошидаги Саратонни тадқиқ қилиш институти олимлари бунга асосий сабаб камбағаллар сифатли озиқ-овқат сотиб олишга қурби етмаслигидан иборат эканлигини аниқлади. Арзон ишлов берилган гўшт уларнинг соғлиғига зиён етказган.

Тадқиқот натижаларига кўра, арзон гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар томонидан қўлланиладиган кўп сонли озиқ-овқат қўшимчалари фосфатларнинг ўзлаштирилувчанлигини анча енгиллаштиради (60% ўрнига бутун 100% ўзлаштирилади), натижада ушбу маҳсулот соғлиқ учун янада хавфлироқ бўлади.

Фосфатларнинг зарари шундан иборатки, улар теломер (хромосомаларнинг уч қисми)ларни йўқ қилади, улар эса организмни юрак ва қон-томир касалликлари, саратон ва Альцгеймер хасталигидан ҳимоя қилади.

Олимлар фикрича, ишлов берилган арзон гўштнинг вайронкор таъсирини, рационга етарлича миқдорда мева ва сабзавотларни киритиш орқали камайтириш мумкин. «Одамлар ҳар сафар тамадди қилганда гўшт ейиш одати устида жиддий ўйлаб кўриши керак», — деб ҳисоблайди олимлар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан