Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БМТ Хавфсизлик кенгаши Афғонистондаги миссиясини бир йилга узайтирди
18.03.2017 11:44,  
6

БМТ Хавфсизлик кенгаши Афғонистонни қўллаб-қувватлаш бўйича миссия ваколатини 2018 йил 17 мартгача узайтирди. Тегишли 2344-резолюция 17 март, жума куни қабул қилинди. Ҳужжатга Япония делегацияси муаллифлик қилди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

БМТ Хавфсизлик кенгаши Афғонистон ҳамда минтақадаги бошқа мамлакатлар, шу жумладан Марказий Осиё хавфсизлиги учун жиддий таҳдидлар яратаётган ИШИД билан боғлиқ гуруҳлар Афғонистонда мавжудлиги ва уларнинг кучайиш эҳтимоли борлиги юзасидан жиддий хавотир билдирди.

БМТда таъкидланишича, Афғонистонда халқаро кучларнинг мавжудлиги "Афғонистонга хавфсизлик, давлат бошқаруви ва ривожланиш соҳаларида ўз зиммасига тўлиқ ҳажмда етакчи роль ва жавобгарликни олишига кўмак беради".     

Бундан ташқари, миссияга Афғонистонда бўлиб ўтадиган парламент сайловларини ташкиллаштиришда ёрдам бериш, гуманитар операцияларни бошқариш ва афғон ҳукумати ва ноҳукумат ташкилотлари билан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги вазиятни кузатишда ҳамкорлик қилиш вазифаси юклатилди.  

Эслатиб ўтамиз, 11 март куни қуролланган номаълум шахслар Афғонистоннинг шарқий Хост вилоятидаги ҳарбий авиабазага ҳужум уюштирган эди. Аввалроқ эса «Толибон» Афғонистонда кетма-кет портлашлар содир этган эди. Буларнинг барчаси эса минтақа ва жаҳон давлатлари ўртасидаги муносабатларни кескинлаштирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан