Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркия: ҳар ой 15 минг қочқинни Европага юборамиз
18.03.2017 13:17,  
5

Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлу Анқара Европа Иттифоқига ҳар ой 15 минг қочоқ юборишга тайёр эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда Hurriyet нашри хабар бермоқда

Унинг айтишича, Туркия Европани карахт ҳолга келтириши мумкин.

«Европа, мен сенга мурожаат қиляпман, шунчалик жасурмисан? Хоҳласанг, биз ҳар ой юбормаётган 15 минг қочоқни жўнатамиз ва сени ақлдан оздирамиз. Шуни ёдда сақлашингиз керакки, ушбу минтақада ўйин қоидаларини Туркия билан маслаҳатлашмай белгилай олмайсиз», — деди ИИВ раҳбари.

Сўйлу, шунингдек, Германия ва Нидерландияни Туркиядаги аксилҳукумат намойишларига алоқадорликда ва Туркияда амалга ошмай қолган давлат тўнтарувига уринишда айблади.  

Бундан ташқари, ички ишлар вазири Европа мамлакатларини Иттифоққа киришга Туркияга ёрдам бера олмаганликда ҳамда Анқарага терроризмга қарши курашида кўмак бермаганликда айблади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан