Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг собиқ раҳбари Тошкент вилояти ҳокимлигига ишга ўтди
18.03.2017 14:19,  
5

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг собиқ раҳбари Баҳодир Аҳмедов Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар қилади.

Баҳодир Мажидович вазирлик раҳбари, вазирликнинг туман бўлимида бадиий раҳбар, туман бўлими мудири, Тошкент шаҳар бошқарма бошлиғи ўринбосари, Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи ва вазир ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг "Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимида Маданият вазирлиги ва Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил этилганди.

Маданият вазирлиги раҳбарлигига Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри директори лавозимида фаолият кўрсатаётган Муратов Махмуд Мўминович тайинланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан