Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрдўған Европада яшаётган туркларни кўплаб фарзандли бўлишга чақирди
19.03.2017 09:54,  
6

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Европада яшаётган туркияликларни оилада 5 фарзандли бўлишга чақирди. Бу ҳақда у Чанаққаледаги жангга 102 йил тўлиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда чиқишида айтиб ўтди.

«Еврпадаги фуқароларимиз, биродар ва сингилларимизни 3 эмас, 5 нафардан фарзандли бўлишга чақираман. Янги бизнес-лойиҳалар очинг, болаларингизни энг яхши мактабларга беринг. Оилангиз энг яхши ҳудудларда яшасин, зўр машиналар мининг, энг гўзал уйларда истиқомат қилинг», — дея таъкидлади Эрдўғон. 

Туркия президенти бу давъатни турклар «Европа келажаги» эканлиги билан изоҳлади.

«Бу улар сизларга нисбатан амалга оширган одобсизлик, қарама-қаршилик ва адолатсизликка нисбатан энг яхши жавоб бўлади», — дея қўшимча қилди Ражаб Тоййиб Эрдўғон. 

Маълумот учун, Туркиянинг ўзида оилада уч фарзанд бўлиши одат тусига кирган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан