Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев тадбиркорларни рағбатлантиришга қаратилган янги қарорни имзолади
2.03.2017 13:50,  
5

23 февраль куни Ўзбекистон Президенти «Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарор имзолади. Бу ҳақда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Ҳужжатга мувофиқ, қурилиши битмаган ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган жисмоний ва юридик шахсларга, шунингдек, ижарачиларга тижорат банклари томонидан 5 йил муддатга, 12 ойлик имтиёзли муддат билан имтиёзли кредитлар тақдим этилиши кўзда тутилган.

Ҳужжатда ҳудудий қуриб битказилмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари инвентаризация қилиш ва аниқлаш бўйича Идоралараро комиссиялар тузиш белгиланган. Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий бошқармалари уларнинг ишчи органлари сифатида кўрсатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан