Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европа суди иш берувчиларга ҳижобни тақиқлашга рухсат берди
19.03.2017 16:17,  
9

Европа Иттифоқининг олий адлия маҳкамаси Франция ва Белгияда ҳижобини ечишни истамагани учун ишдан ҳайдалган икки аёлнинг шикоятини асоссиз деб топди. Бу ҳақида Russian Today телеканали хабар бермоқда.

Суд ҳукмида иш берувчилар томонидан ходимларнинг рўмол ўрашини тақиқланиши қонунга зид эмаслиги эътироф этилган. Суд иш жойида ҳижоб ўрашга қаршилик қилиш диний рамзларни намойиш қилувчи кийимларга қарши тақиқ билан айнан бир хил дея хулоса қилган.

«Сиёсий, мафкуравий ёки диний рамзлар кўриниб турадиган тарзда кийинишни маън қилувчи ички қоидаларни жорий қилиш камситиш ҳисобланмайди», – дейилади суд ҳукмида.

Суд иши мусулмон аёллар учун фарз бўлган рўмолини ечишни истамагани учун G4c Secure Solutions компаниясидан ишдан бўшатилган белгиялик ва ахборот технологиялари бўйича консултант бўлиб ишлаган, мижозлардан бирининг унинг рўмоли устидан қилган шикоятига кўра ишидан айрилган франциялик мусулмон аёлларнинг аризаси асосида Евроиттифоқнинг олий судлов маҳкамасида кўриб чиқилган.

Маҳкама қарори интернетда турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Инсон ҳуқуқлари учун курашувчи Amnesty International ташкилоти Европа судининг қарорини қоралади. Ташкилот эълон қилган баёнотда суд қарори иш берувчиларга аёлларни диний эътиқодлари учун камситишга янада кенгроқ имкониятлар яратиб бериши эътироф этилган.

Ҳижобга қаршилик сўнгги пайтларда Европа давлатларида ошиб бормоқда. Охирги бир неча ой давомида Европада яшовчи муслималарни камситишга оид бир қатор суд ишлари кўриб чиқилган. Декабрь ойида Берлинда 14 ёшли суриялик қизга рўмоли сабабли трамвай ҳайдовчиси томонидан жамоат транспортига чиқишга рухсат берилмаган.

Февраль ойида ҳижоб сабаб Берлиндаги мактабг аишга олинмаган мусулмон ўқитувчига диний камситиш учун 8 689 евро тўланган. Шу ойнинг аввалида «Австрия мусулмонлари жамияти»нинг жинсий балоғатга етган қизлар ҳижоб ўраши лозимлиги ҳақидаги фатвоси Австрия ҳукуматининг кескин танқидига учраган. Аввалроқ, Европа суди швейцариялик ота-оналарнинг қизларини мактабдаги чўмильиш дарсларига ўғил болалар билан бирга қатнашишига қарши шикоят аризасини ҳам қаноатлантирмаган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан