Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Футурологлар юз йилдан сўнг инсониятни нима кутаётганини маълум қилди
20.03.2017 09:53,  
26

Келажакшунос олимлар Иан Пирсон ва Патрик Такер 2112 йилда қандай мўъжизаларни қарши олишимизни айтди. Уларнинг башоратининг бир қисми 1900 йилда инсоният келажагини тахмин қилишга уринган америкалик инженер Жон Элфрет Уоткинснинг фикрлари билан ҳамоҳангдир.

Уччала олим ҳам келгуси асрда фавқулодда юксак қобилиятли инсонлар пайдо бўлишини башорат қилади. Бундан ташқари фикрни масофадан узатиш оддий ҳолга айланади.

Аммо Жон Уоткинснинг абадий яшаш сири очилиши ҳақидаги фикрига Такер ва Пирсон қўшилмайди. Замондош олимларимизнинг фикрича юз йил ичида ўлимни енгишнинг иложи йўқ.

Энергиянинг асосий манбаи термоядроли электр станциялари бўлади. Бир жинслилар никоҳи қонунийлаштирилади. Сунъий уруғлантириш оммавий тус олади.

Тиббиёт юксак тараққий этади. Уоткинснинг тахминича, келажакда танадаги касалликларни махсус нанороботлар даволайди. Аммо замонавий футурологлар бу технология 2112 йилдан сўнг юзага келишини айтди.

Жон Уоткинс сайёра давлатлари йўқолиб, ер юзи ягона давлатга айланишини башорат қилган. Аммо Такер ва Пирсонлар бу башоратга қўшилмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан