Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олимлар: 20-30 ёш оралиғидагилар ҳаётдан кўпроқ норози
20.03.2017 10:22,  
8

20-30 яшар кишилар бошқалардан кўра кўпроқ шахсий ҳаёти ва карьерасидан кўнгли тўлмайди, деб ҳисоблайди британиялик олимлар. Мутахассислар аср алмашинишига яқин йилларда туғилиб-ўсган авлодни ўрганиб шундай хулосага келган.

Мазкур тадқиқотда 2 минг ёш британиялик қатнашган. 25-35 ёш оралиғидаги ҳар бешинчи қатнашчи ҳаётидан кўнгли тўлмаётганини билдирган. 18-25 ёш оралиғидагиларнинг ҳолати бир оз яхши, ҳар олтидан бири норозилар сафида.

Тадқиқот раҳбари Стивен Хармсон мутахассислик танлашда инсонга босим ўтказиш ярамаслигини таъкидлайди. Чунки вақт ўтгач у ўз ишидан норози бўлиши мумкин. Замонавий иш берувчилар ходимнинг иш маҳсулдорлиги унинг ўз ҳаётидан қониқишига боғлиқлигини айтиб келади.

Қатнашчиларнинг аксариятини асосий ишдан ташқари ишлаш ғазаблантиради, хусусан, аёллар бу масалада тоқатсиздир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан