«Манчестер Юнайтед» Жозе Моуриньо билан 3 йиллик шартнома имзолайди

25.05.2016 | Спорт | 681


"Манчестер Юнайтед" янги бош мураббийи Жозе Моуриньо клуб билан 3 йиллик шартнома имзолайдиган бўлди. Кеча кечқурун жамоа ва мураббий шартнома шартларини келишиб олишди.

Бу ҳақда "Миррор" нашри хабар берди. Аслида бугун расман эълон қилиниши керак эди, лекин шартнома имзолангандан кейин овоза қилишни лозим топишди. Демак, Моуриньонинг "МЮ"га тайинланиши расман эртага эълон қилинади.

Шунингдек, Моуриньо Эд Вудворддан марказий ҳимоячи, ўнг қанот ярим ҳимоячиси, марказий ярим ҳимоячи ва марказий ҳужумчи сотиб олишни сўради. Златан Иброҳимович эса эркин агент сифатида клубга қўшилади.