Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда боласини сотишга уринган аёл 5 йилга озодликдан маҳрум этилди
20.03.2017 13:05,  
8

Дам олиш куни “Эски жўва” деҳқон бозорига харид учун келган Фароғат Иноғомованинг қулоғига чалинган суҳбат диққатини тортди. Сотувчилар раста ортида туриб, шу бозорда савдо қиладиган бир танишлари яқинда туғилган чақалоғини сотмоқчи бўлиб юргани ҳақида ўзаро гаплашишарди. Бундан ёқа ушлаган Ф.Иноғомова бир таниши фарзандсизликдан бола асраб олиш нияти борлигини айтиб, сир бой бермай, ўша аёлнинг манзили ва телефон рақамини сўраб олди.

“Фарзанд дунёга келган куни ота-она учун ҳаётнинг энг тотли саҳифаси – гўзал, унутилмас ва мазмунли онлари бошланади. Бундай дамларни ҳатто гувоҳи бўлишнинг ўзи кишига ўзгача ҳаяжон ва завқ бағишлайди. Афсуски, бу бахт ҳаммага ҳам бирдек қувонч улашавермас экан-да”, деган фикрларни ҳаёлидан ўтказган Фароғат опа ўша аёлга қўнғироқ қилди.

– Сиз билан учрашиб, маслаҳатлашиб олсак дегандим, – деди аёлга. Манзилни аниқлаб, вақтини келишиб, айтилган жойга борди.

Нодира Олимова нотаниш аёлни ҳадиксираб кутиб олди. Суҳбат асносида 1987 йили Амударё туманида туғилгани, эри ташлаб кетгач, Тошкентга келиб тирикчилик қилаётгани, 40 кун олдин иккинчи фарзандини дунёга келтиргани, аммо уни боқа олишига кўзи етмаётгани, 3 ярим миллион сўм эвазига сотмоқчи эканини айтди.

“Қизингизни боқиб оладиган одамни ўзим топиб бераман”, деб хайрлашган Фароғат опа бу ҳақда тегишли жойга хабар беришни ўзининг фуқаролик бурчи деб билди ва ариза билан Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК Департаментининг Тошкент шаҳар бошқармасига мурожаат қилди. Эртаси куни ишлов берилган пуллар ва “харидор” дугонаси ҳамроҳлигида яна Нодиранинг уйига борди. Шу тариқа ўз зурриёдини осонгина сотишга чоғланган аёл жиноят устида қўлга олинди.

Яқинда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор туман суди Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-кисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган Нодира Олимованинг ишини кўриб чиқди. Суд жараёнида оналик номига доғ туширган аёлнинг жиноятлари рад этиб бўлмас далиллар билан ўз исботини топди. Унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Бегуноҳ норасида эса Тошкент шаҳар ҳокимияти Соғлиқни сақлаш бош бошқармасига қарашли болалар уйига топширилди, дея ёзади Hilol.uz сайти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан