2 ёшли болакай ўз эгизагини қутқарди (видео)

20.03.2017 | Ўзбекистон | 1485

Икки ёшли эгизак ака-укалар Броуди ва Брок Шофф ўз хоналарида ўйин ўйнаётиб, комодни ағдариб юборишди. Мебель эгизаклардан бирининг устига тушди, буни кўрган иккинчи болакай эса унга ёрдам беришга шошилди.

Болалар ўйнаётган пайтда она уйда бўлган, бироқ комоднинг қулаганини эшитмаган. Маълум бир вақт ўтгач, у болаларнинг хонасига кириб, комоднинг ерда ағдарилиб ётгани, болаларнинг эса  соғ-омонлигини кўрган.