Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фотогалерея: Саудия подшосининг ҳашаматга тўла саёҳатлари
21.03.2017 12:38,  
16

Саудия Арабистони Подшоҳлиги раҳбари Салмон ибн Абдулазиз ас-Сауднинг умумий бойлиги 17 миллиард доллар атрофида баҳоланади. Business Insider нашри ижодкорлари қирол ҳазратлари бу пулларни қандай сарфлашига эътибор қаратишди. Қуйида унинг ҳашаматли саёҳатлари ҳақида айрим маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Қиролнинг ҳайратланарли шахсий эҳтиёжлари қаторига саноқсиз лимузинлардан тортиб, тилладан ясалган эскалаторларгача киради. Салмон ибн Абдулазиз шу кунларда Осиё мамлакатлари бўйлаб кўп кунлик саёҳатини амалга оширмоқда.

Пекин аэропортида қиролнинг шахсий самолётидан тилладан ясалган эскалаторда тушиб келиши кўпчиликнинг эътиборини жалб қилди. Қирол ёлғиз саёҳат қилмайди. Индонезияга сафар чоғида 620 кишилик штаби ва 800 нафар делегатлар ҳамроҳ бўлишди.

2015 йилда Франциядаги Ривиера пляжи қирол Салмоннинг минг кишилик жамоаси ташрифи туфайли 3 кунга ёпилган эди. Қум устида одшоҳни пляжга элтувчи эсcалатор ҳам қурилади. Осиё бўйлаб саёҳатлари учун Саудия подшоҳи қандай харажатлар қилмоқда?

1. 500 та лимузин

Қирол 2 дона Мерcедес-Бенз С-600 русумли лимузинини мудом ўзи билан бирга олиб юради. «Шуям исрофгарчилик бўлдими?» дейишга шошилманг. Японияга сафари чоғида, қиролнинг мулозимлари учун Токиода 500 та лимузинга буюртма берилган.

2. 1,200 та хона

Японияга қирол билан бир пайтда саёҳат қилишни истаганлар учун нохуш хабар. Бу пайтда Токио меҳмонхожналаридан бўш хона топилмаслиги мумкин. Токионинг энг сара меҳмонхоналарида қирол Салмон ва унинг мулозимлари учун 1,200 та хона банд қилинган.

3. Иккита олтин эскалатор (биттаси камлик қилса керак-да)

4. Lockheed C-13 Hercules ҳарбий самолёти

Тилладан ясалган иккита эскалаторни қандай ташиш мумкин? Албатта, бунинг учун ҳарбий самолёт керак. Геркулес узоқ масофага танк, артиллерия ва десантчиларни ташишга мўлжалланган қудратли кема. У битта двигатель билан ҳам уча олади. Қиролнинг ихтиёридаги ҳарбий самолёт қарийб 500 тонналик юклари, лимузинлари ва эскалаторларини ташийди.

5. 100 нафар тансоқчи

Қиролнинг 1,5 минг кишилик делегацияси 25 нафар шаҳзода, 10 нафар вазир ва 100 кишилик хавфсизлик хизмати ходимларини ҳам ўз ичига олади. Бу делегациянинг умумий бойлиги кўп миллиардлик долларга тенг.

6. 6 та Боинг йўловчи ташувчи самолёти

Бир ярим минг кишилик гуруҳни ташиш учун 6 та Боинг самолёти хизматда туради. Қиролнинг ўзи эса тилла суви юритилган Боинг 747 ҳаволайнерида парвоз қилади.

7. 459 тонна юк

Юк ташиш фирмаларидан бири Қиролга қарашли 63 тонналик юкларини Жакарта аэропортига элтишга топшириқ олгани ҳақида маълум қилган. Қиролнинг қолган юклари унинг ўзи билан бирга Балидаги дам олиш манзилига етказилган.

Юклар орасида лимузин ва эскалаторлардан ташқари яна қандай дабдали буюмлар борлиги аниқ эмас. Фақатгина дипломатларга жойлаштирса бўладиган бир қанча фаберже тухумлари борлиги маълум.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан