Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент энг қиммат шаҳарлар рейтингида Москвани ортда қолдирди
21.03.2017 18:31,  
25

Дунё шаҳарларидаги турмуш даражасини ўрганиш билан шуғулланувчи Economist Intelligence Unit тадқиқотчилари жаҳоннинг турли шаҳарларида яшаш учун сарфланадиган харажатларни ҳисоблаб чиқишди. Мазкур рейтинг 5 йилдан бери ҳар йили мунтазам эълон қилиб келинади. Тадқиқотчилар 133 та шаҳардаги 167 хил маҳсулотнинг нархларини ўзаро солиштириб, жаҳоннинг энг қиммат ва энг арзон шаҳарлари рейтингини тузишди.

Cингапур пойтахти дунёдаги энг қиммат шаҳар сифатида тан олинган бўлса, Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳри энг арзон шаҳарлар рейтингида биринчиликни қўлга киритган. Энг қиммат шаҳарлар ўнлиги қуйидагича тартибда жойлашган:
1. Cингапур
2. Гонконг
3. Цюрих
4. Токио
5. Осака
6. Сеул
7. Женева
8. Париж
9. Нью-Йорк
10. Копенгаген

Буюк Британия пойтахти Лондон мазкур рейтингда 24 ўринга лойиқ кўрилган. Ўзбекистон пойтахти Тошкент мазкур рейтингда Собиқ Иттифоқдаги шаҳарлар орасида биринчи ўринни эгаллаган. Ҳисобот муаллифлари дунё шаҳарларини Европа (МДҲдаги шаҳарлар ҳам шу минтақага қўшилган), Шимолий Америка, Лотин Америкаси, Осиё-Тинч океани ва Яқин Шарқ/Африка каби 5 та минтақага ажратишган.

Энг қиммат шаҳарлар рейтингида Тошкент шаҳри Европа минтақасига кирган 39 та шаҳар орасида 27 ўринни эгаллаган. Дунё миқёсида ўтган йилги кўрсаткич билан солиштирганда Тошкент 9 ўринга юқорилаган. Истанбул ва Лиссабон шаҳарлари мос равишда Тошкентдан олдинги ва кейинг ўринларни эгаллашган. Россия пойтахти Москва Европада 31, дунё рейтингида эса 98 ўринда қайд этилган. Москва шаҳари ўтганйилги рейтингдаги ўрнидан 15 поғона юқорилаган. Олма-Ота, Киев, Бухарест, Мумбай ва Деҳли шаҳарлари дунёнинг энг арзон шаҳарлари ўнталигига киришга муваффақ бўлишган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан