Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ташрифини бошламоқда
22.03.2017 11:07,  
9

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 22 март кун расмий ташриф билан Қозоғистонга йўл олади.

Томонлар қатор икки томонлама ҳужжатлар ва тижорий битимларни имзолашни режалаштиришган. Бундан ташқари, минтақавий ва халқаро сиёсат масалалари муҳокама этилади.

Ўзбекистон Президенти матбуот хизматининг хабар қилишича, ушбу ташриф якунларига кўра, икки томонлама давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро мазмунга эга бўлган кўплаб ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган. Бу ўзбек-қозоқ ҳамкорлигини янги даражага олиб чиқиши керак.

Олий даражадаги учрашув ва музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинади. Шунингдек, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари давлат раҳбарларининг эътиборидан четда қолмайди.

"Давлат раҳбаримизнинг Остонага сафари доирасида Ўзбекистоннинг миллий саноат кўргазмасини ташкил этиш ва икки мамлакат ишбилармон доираларининг қўшма бизнес-форумини ўтказиш режалаштирилган", — дейилади матбуот хизмати хабарида.

"Ўзбек делегацияси таркибида иқтисодиётнинг енгил, озиқ-овқат, электротехника саноати, машинасозлик, кимё, тоғ-кон ва нефтгаз саноати вакиллари бўлади".

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон давлат раҳбари Қозоғистонга ташрифи арафасида "Казинформ" давлат ахборот агентлигига ўзининг илк интервьюсини берган. Мирзиёевнинг қайд этишича, Қозоғистон Ўзбекистоннинг муҳим иқтисодий ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Бироқ, икки мамлакат кўплаб салоҳиятларидан фойдаланмаяпти.

Ўзбекистон томонининг статистика маълумотларига кўра, 2016 йилда икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 2 млрд доллардан ошган, 2017 йилда бу рақамни 2,5 млрд долларга етказиш режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан