Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев ташрифи олдидан Олмаота-Тошкент тезюрар поезди йўлга тушди
22.03.2017 11:10,  
7

Олмаота-2 темир йўл вокзалидан Олмаота-Тошкент тезюрар поездининг илк рейси йўлга чиқди, деб хабар бермоқда Sputnik нашри.

Поезд Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташрифи арафасида тантанали равишда йўлга тушди.

Ушбу воқеага бағишланган маросимда "Казахстан темир жолы" (КТЖ) АЖ раҳбарияти, Олмаота ҳокимлиги, темир йўл соҳаси фахрийлари иштирок этдилар. КТЖ вице-президенти Эрик Имашев тантанали нутқида Ўзбекистон ва Қозоғистон халқлари фаровонлигига хизмат қилувчи икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича мамлакатлар раҳбарларининг келишувини амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.

"Поезд Қозоғистонда ишлаб чиқарилган "Тұлпор-Тальго" вагонларидан ташкил топгани ёқимли ҳолат. Йўловчилар учун барча шароитлар яратилган. Бунга сафар давомида ўзлари гувоҳ бўлишади", — деди Эрик Имашев.

Олмаота-Тошкент поездида йўл кира ҳақи люкс — 13036 тенге, бизнес- 11077 тенге, купе — 9342 тенге ва ўриндиқли жойлар — 4228 тенгени ташкил этади.

Поезд Олмаотадан душанба ва шанба кунлари, Тошкентдан сешанба ва якшанба кунлари отланади. Манзилга 16 ярим соатда етиб боради. Поезд йўл давомида Отар, Чу, Тараз, Чимкент, Сариоғоч станцияларида тўхтаб ўтади.

Остона ва Тошкент имконияти чекланган ва уларга ҳамроҳ йўловчилар учун 70% миқдорида чегирма бериш тўғрисида келишиб олишди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан