Польша ўзбекистонлик мигрантларни интиқлик билан кутмоқда

22.03.2017 | Иқтисод | 3721

Ўтган ҳафта Ўзбекистоннинг Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентлиги делегацияси Польшада бўлди. Соҳага оид ташкилотларга ташриф давомида мамлакатнинг кадрларга оид имкониялатлари тақдимоти бўлиб ўтди, деб ёзади «Жаҳон» ахборот агентлиги.

Шунингдек, ҳудудлар губернаторлари ва йирик иш берувчилар билан учрашув давомида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар давомида Польша компаниялари меҳнат мигрантларига турар-жой, хавфсиз меҳнат кафолати, тиббий суғурта, энг кам иш ҳақидан анча юқори маош тақдим этиш, шунингдек, ҳуқуқий ва визага оид кўмак беришга тайёр эканликларини маълум қилди.

Делегация ташрифи якунлари бўйича Польшанинг қурилиш, текстил, аграр ва озиқ-овқат саноатларида фаолият юритувчи тўққизта компанияси билан ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар имзоланди.