Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Синий кит» 7 синф ўқувчисига даҳшатли топшириқ берди
22.03.2017 13:01,  
35

Москвалик ички ишлар ходимлари томонидан «ВКонтакте» ижтимоий тармоғида ўтказилган тезкор текширувлар натижасида, «кўк кит» номи остидаги суиқасд гуруҳларидан бирида 13 ёшли мактаб ўқувчисига ўз онасининг жонига қасд қилиш топшириғи берилгани аниқланди. Бу тўғрида 20 март куни «Москва» шаҳар янгиликлари агентлиги шаҳар полиция маҳкамасига таяниб хабар тарқатмоқда.

Унга кўра, пойтахтлик бир аёл полицияга мурожаат қилиб, ўғлининг «Синий кит» номли суиқасд гуруҳидаги ёзишмаларини ўқиганини айтган. Топшириқлар орасида гуруҳ куратори унинг ўғлига аёлни майдалаб ташлаши тўғрисида топшириқ берган. Шунингдек, феврал ойи бошларида аёл ўғли ўз қўлини тиғда кесганига гувоҳ бўлганини ҳам маълум қилган. Аёлнинг сўзларига кўра, кимдир уй телефонига бетиним қўнғироқ қилади ва гўшакни кўтарганида одатда сукут сақлайди.

Янгиликлар агентлигига кўра, февралдан бошлаб шаҳарда «ВКонтакте»даги мактаб ўқувчиларини ўлимга даъват қилувчи «кўк кит»ларни тутишга қарши оммавий кураш амалга оширилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан