Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2030 йилга келиб Европада семизликнинг мисли кўрилмаган даражаси кузатилади
22.03.2017 13:17,  
6

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти прогнозларига кўра, 2030 йилга келиб, Европа аҳолиси мисли кўрилмаган даражада семириб кетади, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net». Энг кескин вазият Ирландияда кузатилади.

Таъкидланишича, бу давлатда 2030 йилга келиб, эркакларнинг 89 фоизи ва аёлларнинг 85  фоизи ортиқча вазн ёки семизликдан азоб чекади.

Экспертлар жами 57 та мамлакат бўйича статистик маълумотларни тўплади. Уларга кўра, Греция, Испания, Австрия, Швеция  ва Чехия ҳам семириб кетиш муаммосига дуч келади.

Шуниси қизиқки, Нидерландияда бу борада тескари тенденция кузатилиши айтилмоқда. Ортиқча вазндан азоб чекувчи нидерландияликлар ҳиссаси 2010 йилдаги 54 фоиздан 2030 йилда 49 фоизгача тушиб қолади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан