Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентлик фирибгар аёл 20 минг доллар билан қўлга олинди
22.03.2017 16:01,  
6

Ҳуқуқни сақлаш органлари Тошкент юридик университетига киритиб қўйиш учун 20 минг пора олаётган фирибгар аёлни қўлга олди. Солиқ, валюта ва жиноий йўл билан топилган даромадларни қонунийлаштириш департаменти, Тошкентлик фирибгар аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатди.

МХХ оператив ходимлари олдин бир неча бор судланган, 52 ёшли Гўзалхон Содиқовани, 20 минг доллар олиш вақти Тошкент қаҳвахоналаридан бирида ҳибсга олишди.

Ушбу пул Тошкент давлат юридик университетига киритиб қўйиш учун талаб қилинган. Ҳибсга олинган аёл айтишига қараганда пулнинг бир қисми Ўзбекистон Олий ва Ўрта таълим вазирлиги раҳбариятига “узатилиши” керак бўлган.

Содиқова “мижозлар” бошини ўзига хос услубда айлантирган. Бунинг учун у энг қиммат бутикларда кийинган ва қадди-қоматини яхши сақлаб юришга ҳаракат қилган. Шунинг учун ҳам у тезда фуқаролар ишончига кириб олиш имконига эга бўлган”, — деди ҳуқуқни сақлаш органлари вакили.

Ҳозир Бош прокуратура ушбу иш юзасидан тергов ишлари олиб бормоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан