Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркманистон президенти ўзига ворис тайёрламоқда(ми)?
22.03.2017 16:11,  
3

Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сардор Туркманистон парламентининг қонунчилик бўйича қўмитаси раиси этиб сайланди. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Сардор Бердимуҳамедов бир неча ой муқаддам парламент депутатлигига сайланган эди.  Ундан олдинроқ эса Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги тизимида ишлаган.

Баъзи манбаларга кўра, Сардор Бердимуҳаммедов 2008-2011 йилларда Россия Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Дипломатик академияда ўқиган. 2014 йилнинг августида Туркманистон Фанлар академиясида номзодлик диссертациясини, 2015 йилнинг июлида докторлик диссертациясини ёқлаган ва техника фанлари доктори даражасини олган.

Туркманистон президентининг бир ўғли ва уч қизи бор.

Қайд этиш мумкинки, Марказий Осиёда ҳукуматни ворисларга қолдиришга интилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Республикалар раҳбарларининг фарзандлари ҳукуматда раҳбар лавозимларни эгаллаши бунга далилдир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан