Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​Ўзбекистонда долларнинг нархи яна ошди
22.03.2017 19:46,  
4

Ўзбекистон Марказий банки 2017 йил 23 мартдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 3548 сўм 11 тийин этиб белгиланди. Бу 7 мартдаги курсга нисбатан 48 сўм 10 тийинга кўп.

23 мартдан эътиборан 1 евро қиймати 3801 сўм 58 тийин (14 мартдаги курсга нисбатан 91 сўм 14 тийин қиммат), 1 Россия рубли эса 61 сўм 99 тийин (14 мартдаги курсга нисбатан 2 сўм 89 тийин қиммат) этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан