Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шошилинч: Лондонда теракт содир этилди
22.03.2017 20:35,  
6

Лондонда Буюк Британия парламенти биноси олдида отишма юз берди. Meduza’нинг ёзишича, ҳам парламент биносида, ҳам унга ёндош Вестминстер кўпригида жабрланганлар бор.

Reuters агентлиги фотосуратчиси парламент биноси олдидаги Вестминстер кўпригида 12 киши жароҳатланган ҳолда ётганини кўргани ҳақида маълумот берган.

Парламент қуйи палатаси спикери Дэвид Лидингтоннинг сўзларига кўра, совуқ қуролли шахс парламент ҳудудида хизмат қилаётган полициячига ҳужум қилган. Ҳужум қилган шахс полиция томонидан отиб ўлдирилган.

Айни вақтда парламент фаолияти тўхтатилди. Бино атрофи ўраб олинган.

Лондон полицияси отишма ҳақидаги ахборотни тасдиқлади. Жабрланувчилар ҳақида расмий ахборот ҳозирча йўқ.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан