Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганнинг айрим ҳудудларида Damasлар ҳаракатланиши чекланди
23.03.2017 10:34,  
6

5 мартдан бошлаб Наманган шаҳрининг айрим қисмларида ҳар куни соат 7:00дан соат 20:00гача бўлган оралиқда Damas русумли транспорт воситалари ҳаракатланиши тақиқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Х.Бозоровнинг 16 март куни имзоланган фармойишида келтирилган,  деб ёзади Кун нашри.

Фармойишга кўра, 25 мартдан бошлаб ҳар куни эрталаб соат 7:00дан соат 20:00га қадар "Темир йўл вокзалидан А.Навоий кўчаси орқали Чорсу бозоригача" ҳамда "Темир йўл вокзалидан А.Темур ва Б. Машраб кўчалари орқали Чорсу бозоригача" махсус автотранспорт воситаларидан (101, 102, 103, 104 ва 105) ташқари, "Дамас" русумли автотранспорт воситалари ҳаракатланиши тўхтатилади.

Фармойиш Наманган шаҳридаги "Чорсу", "Сардоба" бозорлари, "Темир йўл вокзали" ҳудудларида, А.Навоий, Б.Машраб, А.Темур кўчаларида транспорт оқимини тартибга солиш, тирбандликни бартараф этиш, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл қопламалари ва транспорт тўхташ жойларини таъмирлаш ишларини якунлаш мақсадида қабул қилинди.

Фармойишда 25 март кунидан бошлаб Наманган шаҳрининг А.Навоий, А.Темур ва Б.Машраб кўчаларида мунтазам равишда қўшма рейдлар ўтказилишини ташкил этиш ҳамда йўловчи ташиш фаолияти билан қонунга хилоф тарзда шуғулланаётган транспорт воситалари ҳайдовчиларига нисбатан тегишли тартибда чоралар кўриш белгиланган.

Шунингдек, Damas ҳаракатланиши тўхтатилиши таъсирининг амал қилиш вақтини кўрсатувчи қўшимча ахборот йўл белгиларини ўрнатиш вазифа қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан