Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Рақамлар: 2016 йилда Ўзбекистонда қанча одам фавқулодда вазиятлардан ҳалок бўлгани эълон қилинди
23.03.2017 10:41,  
10

2016 йилда Ўзбекистонда содир бўлган 133 та фавқулодда вазиятда 342 киши жабрланиб, 258 киши ҳаётдан кўз юмди, дея гувоҳлик бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги эълон қилган статистик маълумотлар. Бир йил муқаддам эса 162 та ФВ қайд этилиб, улар оқибатида 284 киши жароҳатланган, 315 киши вафот этган эди.

Барча фавқулодда вазиятларнинг 66 таси техноген, 67 таси табиий хусусиятга эга (2015 йилда — мос равишда 105 ва 57 та). Техноген характердаги ФВда 139 киши жабрланди (233) ва 175 киши (218) вафот этган бўлса, табиий хусусиятдаги ҳолатларда эса бу кўрсаткич мос равишда 203 (51) ва 83 (97) нафарни ташкил этди.

Ўтган йили фавқулодда вазиятлардан кўрилган зарарлар миқдори 7,783 трлн сўмни (ўтган йили — 4,5 трлн сўм) ташкил этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан