Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Швейцариялик олимлар ортиқча вазндан қутулишнинг янги усулини топди
23.03.2017 10:52,  
10

Швейцариядаги Лувен католик университети олимлари танадаги ортиқча ёғдан халос бўлишнинг янги усулини топди, деб ёзади 7MedNews.

Тадқиқотчилар «жигарранг» деб аталувчи ёғга эътибор қаратди. Бундай ёғ ҳужайралари метаболизм (моддалар алмашинуви) жараёнларида ўта фаол тарзда қатнашади, шунингдек, терморегуляция жараёнларида ҳам бевосита иштирок этади. Олимлар ушбу ҳужайралар томонидан иссиқлик ажралиб чиқиши кучайтирилса, қондаги глюкоза миқдори анча пасайиши, тана вазни эса камайиб, меъёрига кела бошлашини аниқлади.

Ушбу тажриба семизлик, диабет, юқори артериал қон босими каби метаболик синдромнинг барча белгилари бўлган лаборатория сичқонларида ўтказилди. Жигарранг ёғ ҳужайраларини кучайтириш курсидан сўнг, ҳайвонлар вазн ташлаган, улардаги метаболик синдром кўрсаткичлари эса сезиларли даражада пасайган.

Тадқиқотчилар фикрича, ушбу қонунийлик инсонда ҳам иш бериши мумкин, бироқ буни ҳали текшириб кўриш керак бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан