Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Назарбоев Мирзиёевга: Биз Сизни жудаям кутгандик
23.03.2017 13:10,  
4

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбаев Тошкент билан иқтисодий ҳамкорлик кенгайиб бораётганлигини қайд этди.

"Биз музокараларимизни кечаёқ бошлаб юборганмиз, чегараларни очиш бўйича қандай ишлар амалга оширилгани, ўзаро савдо кескин ошгани ҳақида гаплашдик. Янги маҳсулот турлари пайдо бўлмоқда. Бугун улкан бизнес-форум бўлиб ўтади, ҳар икки томондан 500 бизнесмен қатнашади. Менга айтишларича, деярли бир миллиард долларлик 75 шартнома имзоланади, бу тарихимизда илк марта бўлади", — деди Назарбоев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашуви чоғида.

Унинг айтишича, кейинги беш ойда икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми 30 фоизга ошган.

"Биз Сизни жудаям кутгандик, ўзбек халқи Сизни сайланганлиги билан қутлаймиз. Қозоғистон халқи фаровонлик, тўкин-сочинлик тилайди. Келажакда ҳам иқтисодий ва маданий-гуманитар масалаларда Ўзбекистон ва Сизга жиддий суянамиз. Ташрифингиз муваффақиятли ўтиши учун барча шароитлар яратилади", — деди Қозоғистон етакчиси.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан