Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Tадқиқот​: Инсoниятнинг учдан бири ҳaсадгўйлардан ибoрат
23.03.2017 13:35,  
6

Мадриддаги Карлос III номли университет тадқиқотчилари барча инсонларни шахс тури сифатида 4 гуруҳга бўлиш мумкинлигини аниқлашди: ҳасадгўйлар, оптимистлар (ижобий фикрловчилар), пессимистлар (салбий фикрловчилар) ва ишонувчан кишилар. Бу ҳақида Science Advances илмий журналида чоп этилган мақолада ҳикоя қилинади

Олимлар тадқиқот доирасида 541 нафар кишини турли ижтимоий вазиятларда ўзини қандай тутишини кузатишди. Натижада уларнинг қарорлари компьютер алгоритми ёрдамида таҳлил қилинди.

Тадқиқот натижаларига кўра, 90 фоиз киши мавжуд 4 мезонга мансублиги аниқланди - 30 фоизи ҳасадгўйлар, қолган 60 фоизи - оптимистлар, пессимистлар ва ишонувчан кишилар (ҳар бир мезонга 20 фоиздан). Қолган 10 фоиз иштирокчини эса компьютер ҳеч бир гуруҳга қўша олмади.

Олимларнинг таъкидлашича, инсонларга нисбатан бундай таснифлаш биринчи марта қўлланилмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан