Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент автобус ҳайдовчиларини хушмуомалаликка ўргатишади
23.03.2017 13:38,  
1

Пойтахт раҳбарияти Тошкент йўловчи транспортида йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданиятини оширишга қаратилган бир неча тадбирлар амалга оширишга қарор қилди, деб хабар қилмоқда Спутник нашри.

Тошкент автобуслари ҳайдовчиларнинг ЙҲХ қоидаларини бузишлари, тезликни ошириши, йўловчиларга қўпол муносабатда бўлиши ҳақида Sof.Uz бир неча бор хабар берган эди.

Шаҳар раҳбарияти ушбу муаммоларни ҳал қилиш мақсадида ҳар йили 220-225 нафар автобус ҳайдовчиларининг малакасини оширишга қарор қилди. 2019 йил охирига қадар 670 нафар ҳайдовчи қайта тайёргарликдан ўтиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 1350 та катта ва ўрта сиғимли автобуслар фаолият кўрсатади.  

Яна бир янгилик, "Тошшаҳартрансхизмат" яқин орада, электрон тўлов тизимлари қўлланиши эвазига, кондукторлар хизматидан бутунлай воз кечишга қарор қилган. Янги тизим 2017 йилнинг иккинчи ярмидан ишга тушиши керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан