Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ичимлик суви етишмаслигидан йилига 800 минг одам нобуд бўлмоқда
23.03.2017 18:06,  
16

WaterAid​ халқаро хайрия ташкилоти 22 март – «Бутунжаҳон сув куни» муносабати билан навбатдаги ҳисоботини эълон қилди, дея хабар бермоқда Al Jazeera​  нашри.

Чоршанба куни эълон қилинган ҳисботда қайд этилишича, дунё бўйича 663 миллион киши тоза сув танқислигидан азият чекмоқда. Улардан 522 миллион нафари қишлоқ жойларда истиқомат қилади. Ҳисобот муаллифлари дунё ҳамжамиятини тоза сув билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун ҳаракат қилиш ва инсониятни тоза сув билан таъминлаш чорасини кўришга чақирди.

Маълум бўлишича, жаҳоннинг Папуа Янги Гвинея, Мозамбик ва Мадагаскар каби мамлакатларида тоза ичимлик суви таъминоти айниқса абгор ҳолатда. Эн ёмон кўрсаткич Анголада бўлиб, мамлакатда қишлоқда яшайдиган аҳолининг 71 фоизи ичимлик суви етишмаслигидан азият чекмоқда.

Ичимлик сувига муҳтожлар сони бўйича Ҳиндистон етакчилик қилмоқда. Жанубий Осиё мамлакатида 63,4 миллион аҳоли сув муаммосига рўбарў бўлмоқда. БМТнинг атроф-муҳитни ҳимоялаш дастури тахминига кўра, 2030 йилгача дунёда сувга бўлган талаб 50 фоизга ортади.

Ҳисоботда айтилишича, қишлоқ хўжалиги, саноат ва шаҳарлардан чиқаётган оқова сувларни қайта ишлаш сув муаммосини қисман ҳал қилишга ва экологияни яхшилашга ёрдам бериши мумкин. Ривожланмаган давлатларда сувни қайта ишлаш жуда паст даражада сақланиб қолмоқда.

Ривожланган мамлакатларда оқова сувлар қарийб 70 фоизгача қайта ишланаётган бўлиб, ўрта даромадли мамлакатларда бу кўрсаткич 26 фоизни ташкил қилади. Йиллик даромади паст бўлган мамлакатларда эса сувнинг атиги 8 фоизи қайта ишланмоқда.

Қайд этилишича, дунё бўйича ҳар йили 800 минг киши ифлосланган сув истеъмол қилиши туфайли ҳалок бўлмоқда. Африка, Осиё ва Лотин Америкасида ҳар йили 3,5 миллион одам сув билан боғлиқ касалликларга чалинмоқда

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан