Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нетаняҳу Путинга: Исроилнинг Сурияга ҳаво ҳужумлари давом этади
23.03.2017 18:11,  
11

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Россия президенти Владимир Путиннинг Сурия ҳудуди Исроил томонидан ўққа тутилганига қарши эътирозига жавоб қайтарди. Бу ҳақида Russian Today ​ нашри хабар бермоқда.

Нетаняҳу бу ҳақида Хитойга ташрифи давомида гапирган. “Разведка ва ҳарбий нуқтайи назардан бунга ҳожат бўлса, биз яна ҳужум қиламиз ва бу шундай давом этажак”, – деб айтган Исроил бош вазири. Хабар қилинишича, Исроил раҳбари Путинга ўз давлатининг манфаатлари борлигини ҳам «тушунтириб қўйган».

Жерусалем Пост нашрининг маълум қилишича, Нетаняҳу Россия томонидан Исроилнинг Суриядаги ҳарбий ҳаракатларини тўхтатиш талаб қилингани ҳақидаги хабарларни рад этган. Душанба куни Башар Асад Россия парламенти аъзолари билан учрашувда Исроилдан бўладиган эҳтимолий ҳужумлардан ҳимояланишда Сурия Россияга суянишини маълум қилган.

Исроил самолётлари ўтган ҳафтанинг жума куни Суриянинг Палмир шаҳри яқинида ҳаво ҳужумлари уюштирган эди. Исроил томони мазкур ҳужум Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг қурол таъминотига қарши уюштирилганини даъво қилган. Суриянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари Исроил самолётларига жавоб қайтарган ва улардан бири уриб туширилгани хабар қилинган.

Россия ташқи ишлар вазирлиги Исроил элчиси Гари Корендан Исроилнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан тушунтириш беришини талаб қилган. Исроил мудофаа вазири эса Сурия томонидан Исроил самолётлари нишонга олинадиган бўлса, уни вайрон қилиш билан таҳдид қилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан